“Рома” унинг маошини оширади

Брайан Кристанте Жозе Моуриньо қўл остида ҳам “Рома”нинг асосий фигураларидан эканини исботлай олди.

Италиялик ярим ҳимоячи мавсум давомида 49 маротаба майдонга тушиб, учта гол ва иккита ассист муаллифи бўлди.

Мураббийлар штаби келаси мавсум ҳам маҳоратли футболчининг хизматидан фойдаланмоқчи. Шу боис, Моуриньо клуб раҳбариятидан Брайанга янги шартнома беришни талаб қилмоқчи. Чунки, 27 ёшли футболчига “Милан” ва “Ювентус” кўз тикмоқда.

Рим клуби спорт директори Тьягу Пинто тез орада Кристантенинг агентлари билан учрашади. Клуб амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзигача узайтирмоқчи. Унга кўра, футболчига ҳар мавсум учан 3,5 миллион евро маош ва қўшимча бонуслар берилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!