
“Рома” яна бир суперҳужумчи трансферини ҳал қилди
“Рома” мутасаддилари таркибни кучайтириш мақсадида “Челси” ҳужумчиси Тэмми Абрахамни оладиган бўлди.
Римликлар истеъдодли ҳужумчи учун 40 миллион евро тўлаган. Тэмми Римга келиб, трансфер расмиятчилигини якунлаганидан кейин бу расман эълон қилинади.
Мутахассислар янги мавсумда “Рома” ҳужумида асосан икки футболчи – Элдор Шомуродов ва Тэмми Абрахам бирга ўйнашини тахмин қилмоқда. Чунки, Рим клубини асосий ҳужумчи Эдин Жеко тарк этди. Борха Майораль эса бутун мавсум давомида барқарор ўйин кўрата олмаяпти.
Тэмми Абрахам “Челси” тарбияланувчиси ҳисобланади. У асосий жамоа таркибида 51 та учрашувда 21 та гол урган. 23 ёшли ҳужумчи ижара асосида “Бристоль Сити”, “Суонси Сити” ва “Астон Вилла” жамоаларида ҳам тўп тепиб, тўпурарлик маҳоратини намойиш қилган.
Комментарии