“Рома” яна бир трансферни уддалади
“Рома” спорт директори Тьягу Пинто трансферлар ойнасининг сўнгги кунида Жозе Моуриньога яна бир ўйинчи олиб берди.
“Олимпиакос” ярим ҳимоячиси Мади Камара ижара асосида “Рома”га ўтди. Бу ҳақда Рим клуби расмий сайти эълон берди.
Аввалроқ, “Рома”нинг янги ярим ҳимоячиси Жоржиньо Вейналдум жароҳат олиб, узоқ муддатга сафдан чиққан ва Жозе Моуриньо майдон марказида ўйнайдиган ўйинчига эҳтиёж борлигини таъкидлаган эди.
Мади Камара ўтган мавсумда “Олимпиакос” сафида 45 та учрашувда қатнашиб, иккитадан гол ва ассист муаллифи бўлган. Унинг греклар билан шартномаси 2024 йилнинг ярмигача тузилган.
Камара Жозе Моуриньо жамоасида 20-рақамда тўп тепади.
Фикрлар