“Рома”да гол уролмаган ҳужумчи “Манчестер Юнайтед”га ёрдам берармиди?

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти қишки трансферлар ойнаси ёпилгунга қадар “Рома” ҳужумчиси Тэмми Абрахамни қўлга киритишга ҳаракат қилмоқда.

Манчестерликлар бош мураббийи Эрик тен Хаг жамоани тарк этган Криштиану Роналдудан бўшаган ўринни айнан Абрахам билан тўлдирмоқчи.

Ўтган мавсумда Тэмми римликлар сафида 53 та учрашувда 27 та гол уриб, қатор гранд клубларни ўзига қаратган эди. Лекин Италиядаги иккинчи мавсум Тэмми учун жуда қийин кечмоқда.

“Рома” раҳбарияти яхши таклиф бўлса, гол уришни “унутиб” қўйган ўйинчини сотиб юборишга тайёрлиги билдирган. Бу трансфер 45-50 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!