“Рома”да кутилмаган йўқотиш

“Рома”да асосий таркибга кириш учун рақобат бир неча баравар кучайиб кетди. Истеъдодли ярим ҳимоячи Эбрима Дарбо мавсумолди йиғинларида ўзини кўрсатиб, Жозе Моуриньо бошчилигидаги мураббийлар штаби ишончини қозонишга ҳаракат қилаётган эди.

Португалиядаги йиғин давомида “Портимоненси” жамоасига қарши ўтказилган ўртоқлик учрашуви 21 ёшли гамбиялик ўйинчига қимматга тушди.

Ўйинда рақиб футболчиси Сапара билан тўқнашиб кетган Дарбо жароҳат олиб, майдонни эрта тарк этди.

Футболчи чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди ва натижа ёмон чиққани айтилмоқда. Маълумотларга қараганда, Дарбонинг ўнг тиззаси жиддий шикастланган ва у жароҳатини операция қилдиришга мажбур. Тикланиш жараёни бир неча ойга чўзлиши мумкинлиги айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!