“Рома”да янги юлдуз порлай бошлади

​Қишки трансфер ойнаси дарида “Марсель”дан Италиянинг “Рома” жамоасига ўтган 19 ёшли Робиньо Ваз А Серияда ўз сўзини айта бошлади.

“Лечче”га қарши ўйинда ғалаба голини киритган ҳужумчи аста-секин римликларнинг асосий таркибидан мустаҳкам ўрин эгалламоқда.

​Жамоа устози Жан Пьеро Гасперини ёш иқтидорга юқори баҳо берди:

​“Унга тикилган катта сармоя бироз босим ўтказиши табиий, лекин ўзининг тезкорлиги билан у ўйин тақдирини ўзгартира олади”.

​Жамоадоши Марио Эрмосо эса Вазнинг мослашув жараёни ҳақида тўхталди:

“Бошқа давлатга кўникиш осон эмас, лекин у ўзини тажрибали футболчилардек тутмоқда. Унда иқтидор етарли”.

​Дебют гол ҳақида Ваз шундай деди:

“Бу менинг бу ердаги биринчи голим, жамоага ёрдам беришда давом этишга умид қиламан. Қийин дамларда ҳам тўхтамаслик ва янада кучлироқ бўлишимиз керак”.

​Ҳозирда “Рома” Чемпионлар лигасига йўлланма олиш учун курашмоқда ва Вазнинг сермаҳсул ўйини жамоа учун жуда муҳим ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!