"Рома"га "Челси" ҳужумчиси келади

  • 10 августа, 2021, 14:52
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Лондоннинг "Челси" клуби ҳужумчиси Тэмми Абрахам фаолиятини "Рома"да давом эттиришга жуда яқин турибди.

Tecno

Sky Sport Italia нашри тарқатган хабарга қараганда, "бўрилар" 23 ёшли футболчини кейинчалик сотиб олиш шарти билан ижарага олиш бўйича келишувга эришган.

Римликлар англиялик футболчининг ижараси учун “аристократлар”га 5 миллион евро тўлайди. Ижара муддати якунлангач “Рома” 40 миллион евро эвазига Абрахамнинг трансферини тўлиқ сотиб олиши мумкин.

Ҳозирча, фақат Абрахамнинг ўзи якуний қабул қилиши кутилмоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию