"Рома"га қарши ўйиндаги ҳаракатлари учун Шомуродов неча баллга лойиқ кўрилди?
Паст кўрсаткич.
"Женоа" А Серия 26-туридан ўрин олган учрашувни Римнинг "Рома" жамоасига қарши ўтказди. "Олимпико" стадионида ўтган ўйин мезбонларнинг тўлиқ устунлигида ўтди ва "бўрилар" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Меҳмонлар сафида ҳамюртимиз Элдор Шомуродов 46-дақиқада захирадан майдонга тушди. Статистика билан шуғулланувчи "WhoScored.com" нашри эса ҳамюртимизнинг ҳаракатларини 5,9 балл билан баҳолади. Бу "Женоа"нинг бугун захирадан майдонга тушган футболчилари орасидаги энг паст кўрсаткич бўлди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар