“Рома”га уч номзод!
“Рома” клуби келаси мавсум олдидан ҳимоя чизиғини кучайтиришга қарор қилган. Жозе Моуриньо шогирдлари бир неча фронтда кураш олиб боради ва бунинг учун таркибда етарли даражада ижрочилар жамланган бўлиши керак.
Рим клуби селекционерлари мураббийлар штабига уч нафар ҳимоячини тавсия қилмоқда. Хусусан, Жозе Моуриньо анчадан бери “Барселона”га керак бўлмай қолган Клеман Ланглени олишни истаяпти. Бироқ, бу трансферни уддалаш қийин. Чунки франциялик легионерга Англия клубларидан жиддий таклифлар бор.
Марказий ҳимояга иккинчи номзод – “Айнтрахт” вакили Эван Ндикенинг ўйинини римлик скаутлар анча кузатди.
Римга таклиф қилиниши мумкин бўлган учинчи футболчи “Монако”да ўйнаётган 21 ёшли Бенус Бадиашилдир.
Моуриньо ушбу уч футболчидан ўзига энг мақбулини танлаши керак бўлади.
Фикрлар