Бугун Конференциялар лигаси гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган баҳслар ўтказилади. Беллашувлар орасида "Рома" иштирокидаги беллашув ҳам бор.

Элдор Шомуродов тўп тепаётган римликлар сафарда Норвегиянинг "Будё-Глимт" клуби билан куч синашади. Учрашув Тошкент вақти билан 21:45да бошланади. Беллашув "Спорт" телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Жозе Моуриньо шогирдлари жойлашган "С" гуруҳидаги иккинчи баҳс Норвегиянинг ЦСКА София ва "Заря" клуби ўртасида кечади. Бу ўйин 00:00да старт олади.

Маълумот учун, "Рома" айни дамда 6 очко билан пешқадам бўлиб турган бўлса, "Будё-Глимт" 4 очко билан иккинчи ўринда жойлашган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию