"Рома"нинг собиқ устози Ла Лигада иш бошлаши мумкин

  • 03 Apr 20:51
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Ўтган ой “Рома”дан истеъфога чиқарилган Эусебио Ди Франческо фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин.

Tecno

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра 49 ёшли италиялик мутахассисга "Севилья"дан қизиқишлар бўлмоқда. Андалусияликлар раҳбарияти уни жамоа бош мураббийи лавозимига номзод сифатида кўришмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “Севилья”га Ди Франческо номзодини у билан “Рома”нинг собиқ спорт директори Рамон Мончи тавсия қилган.

Эслатиб ўтамиз, “Севилья” яқиндагина Пабло Мачинни истеъфога чиқариб, ўрнига Хоакин Капарросни тайинлаган эди.

Comments

You must be logged in to commet!