Роналдиньо бу футболчини "Барса"да кўришни истамоқда

Роналдиньо "Барселона"га "Лидс" ярим ҳимоячиси Рафиньяни сотиб олишни маслаҳат берди. 

"Мен унинг келишини хоҳлардим. У жуда ҳам кучли футболчи. Рафинья ўзининг ўйин сифати туфайли испан футболига мос тушади", - деди "Барса" собиқ футболчиси. 

Қайд этиш лозим, аввалроқ "кўк-анорранглилар" 25 ёшли вингер учун инглиз клубига 40+10 миллион евролик таклиф тайёрлаётгани ҳақида хабар берилганди. 

"Лидс" каталонияликларнинг 30 миллион евролик таклифига рад жавобини берганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!