Роналдиньо "Олтин тўп"ни қайси футболчи олишини айтди

Афсонавий бразилиялик футболчи Роналдиньо навбатдаги “Олтин тўп” соҳиби ким бўлишини айтди.

“Ўйлайманки, Лионель Месси саккизинчи “Олтин тўп”ини олади. У жаҳон чемпионати финалида дубль қайд этиб, кубокни қўлга киритди. Лео бунинг эвазига тарихда қолади”, - деди бразилиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина терма жамоаси ЖЧ-2022 финалида Францияни мағлуб этган (3:3, пенальтилар бўйича 4:2) ҳолда чемпионликни тантана қилган эди. Месси эса 7 та гол ва 3 та голли узатмани амалга ошириб, турнирнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!