Роналдиньо: Ўзимни мураббий сифатида кўрмаяпман
Ads

Бразилиялик собиқ футбол юлдузи Роналдиньо келажакда мураббийлик соҳасида фаолият олиб боришига кўзи етмаётгани ҳақида айтиб ўтди.

“Йўқ, бу мен учун эмас”, -  дея мураббийлик қилиш ҳақидаги саволга кулгуаралаш жавоб берди.

"Мен мусиқа яратишни истайман. Бу менинг иккинчи орзуим. Шунингдек менга дўстларим билан вақтичоғлик қилиш ёқади. Мен ўзимни мураббий сифатида кўрмаяпман. Умуман футболдан ташқарида бўлмоқчиман”, - дейди “Олтин тўп” соҳиби.

Маълумот учун, Роналдиньо фаолияти давомида жаҳон чемпионати, УЕФА Чемпионлар лигаси ва Либертадорес кубоги ками нуфузли мусобақалар ғолибига айланган.