Роналдо Бекхэмга:"Сен Бразилия терма жамоасида ўйнашга лойиқ ягона инглизсан"

Суҳбат давомида улар "Реал" сафида бирга тўп сурган даврларини ёдга олишди. Бекхэм:

"Роналдо, Мадридга келган дастлабки кунларимда айтган гапларинг ҳали ҳамон ёдимда. Сен, Бекхэм Бразилия терма жамоасида ўйнашга муносиб ягона инглиз, деган эдинг. Бу гапларга ҳеч қачон ишонмасам-да, қувончимни ичимга сиғдиролмасдим. Нега ишонмаслигимни ўзинг яхши биласан. Бразилияликлар доим кучли бўлишган. 

Ўз навбатида, Роналдо: "Ниманики айтган бўлсам барчаси самимий эди. Сенинг майдон марказидаги ўйининг бетакрор эди. Мен сенга қарашимнинг мутлақо ҳожати бўлмас, олдинга югурсам кифоя эди. Бироздан сўнг тўп мен томонга учиб келар ва мен қулай вазиятга чиқиб олар эдим. Буларнинг барчаси учун сенга миннатдорлик билдиришим жоиз", - деди.

Маълумот учун, ҳар иккала футболчи ҳозирда ўз клубларига эга. Роналдо "Вальядолид" клуби эгаси ҳисобланади. Бекхэмнинг янги клуби "Интер" Маями эса жорий мавсумдан эътиборан МЛСда иштирок этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!