Роналдо Бразилиянинг ЖЧ-2026 дан чиқиб кетишида айбдорларни айтди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Бразилия терма жамоасининг афсонавий собиқ ҳужумчиси Роналдо Жаҳон чемпионати–2026 1/8 финалида «селесао»нинг Норвегияга мағлубияти юзасидан ўз фикрларини билдирди.

«Ростини айтсам, менимча, бизнинг мусобақадан чиқиб кетишимиз захира ўриндиғида қабул қилинган қарорлардан бошланди. Карло Анчелотти футбол тарихидаги энг кучли мураббийлардан бири, лекин бу сафар у жуда кўп хатоларга йўл қўйди. Ҳанузгача тушунмайман: нима учун Жуан Педро асосий таркибдан ўрин олмади? У бутун мавсум давомида ажойиб ўйин кўрсатди, жисмоний жиҳатдан ҳам, руҳий жиҳатдан ҳам яхши ҳолатда эди.

Бразилияга майдонда янги нарса таклиф қила оладиган ҳужумчи керак эди. Эндрикага эътибор беринг. У майдонга тушган ҳар сафар ўйинга руҳ, агрессия ва кутилмаган ҳаракатлар олиб кирди. Шунга қарамай, жаҳон чемпионатининг катта қисмини у захирада ўтказди. Мен бунга ақлим етмаяпти.

Винисиус Жуниор ҳам ўз зиммасига жавобгарлик олиши керак. Ҳаммамиз унинг қандай истеъдодга эга эканини биламиз, аммо бу жаҳон чемпионати унга омад келтирмади. У клубида майдонда ҳукмронлик қиладиган ўша ўйинчига ўхшамади. Бразилия ўз етакчи юлдузларига муҳтож бўлган пайтда у ҳақиқий салоҳиятини намойиш эта олмади.

Норвегия ғалабага тўлақонли ҳақли бўлди. Улар жамоавий тарзда, интизом билан ўйнашди, Эрлинг Холанд эса рақиб ҳар бир хатосидан унумли фойдаланди.

Бироқ Бразилия ҳам Норвегияга ёрдам бериб қўйди – бу ёрдам ўйин бошланишидан олдин қабул қилинган нотўғри қарорлар орқали намоён бўлди. Бундай даражада битта-иккита хато ҳам жаҳон чемпионатидаги юришингизни тугатиб қўйиши мумкин. Бу сафар эса хатолар жуда кўп бўлди», – дея таъкидлади Роналдо.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!