Роналдо машҳур клубни сотиб олди
Бразилия футболининг ёрқин намояндаси Роналдо ўзи фаолиятини бошлаган “Крузейро” хўжайинига айланди.
45 ёшли собиқ ҳужумчи 1993-1994 йиллар давомида “Крузейро”да 34 та учрашувда қатнашиб, 34 ўз ҳисобига 34 та гол ёздириб қўйган. Кейин истеъдодли тўпурар Европага отланди ва “кўҳна қитъа”да ПСВ, “Барселона”, “Интер”, “Реал” ва “Милан”да тўп тепди.
Юртига қайтган Роналдо фаолиятини 2011 йили “Коринтианс”да якунлади.
Роналдо 2018 йили 30 миллион еврога Испаниянинг “Вальядолид” жамоасини ҳам сотиб олган ва ҳозиргача клуб хўжайини ҳисобланади.
Фикрлар