Роналдо: Пенальти тепиш - масъулиятли вазифа

Испаниянинг "Вальядолид" клуби хўжайини Роналдо жамоасининг пенальтиларни тепишда омади келмаётгани ҳақида гапириб ўтди.

“Биз бу мавсум 5та пенальти тепдик, аммо, уларнинг бирортасини ҳам голга айлантира олмадик. Мен ўзим майдонга қайтишга ва пенальти тепишга тайёрман.

Умуман олганда эса 11 метрлик зарба бу дахшатли нарса. У жуда масъулиятли вазифа”, - дейди Роналдо.

Эслатиб ўтамиз, 42 ёшли Роналдо “Вальядолид”ни 2018 йил 30 млн еврога сотиб олган эди. Унинг жамоаси айни дамда Ла Лигада 16-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!