Роналду, Месси, Бернарду Силва ҳамда

Globe Soccer Awards-2019 мукофотига номзодлар рўйхати эълон қилинди.

Унга кўра йилнинг энг яхши футболчиси номинацияси учун  Криштиану Роналду («Ювентус»), Лионель Месси («Барселона»), Бернарду Силва («Манчестер Сити»), Муҳаммад Салоҳ, Алиссон, Садьо Мане ва Виржил ван Дейклар (барчаси — «Ливерпуль») номзод сифатида эълон қилинди.

Эслатиб ўтамиз, охирги 3 йилдан буён ушбу мукофот Роналдуга насиб этиб келмоқда.

Маълумот учун, Globe Soccer Awards-2019 тантанали маросими 29 декабрь куни Дубай шаҳрида ўтказилади.