Роналду, Месси ва Холанддан зўр ҳужумчи пайдо бўлди
Football London нашри “Челси” Европанинг ҳар бир жамоасида бўлиши керак бўлган форвард топганини ёзмоқда.
Тўпурар ҳужумчи масаласи “аристократлар”нинг энг оғриқли нуқтаси ҳисобланади. Ўтган мавсумда жамоа ўйинчилари орасида энг кўп – 11 та тўп киритган Мэйсон Маунт ҳужумчи эмас.
Мутахассислар “Челси”га 28 ёшли сербиялик ҳужумчи Александр Митровичга эътибор қаратишни таклиф қилди. Бу ўйинчи ўтган мавсумда Чемпионшипда “Фулхэм” сафида 44 та ўйинда 43 та гол урди ва жамоасини премьер-лигага олиб чиқди.
Янги мавсумда Митрович “Фулхэм”нинг еттита учрашувда киритилган 12 та голидан тенг ярмига муаллифлик қилди. Унинг айрим кўрсаткичлари Лионель Месси, Криштиану Роналду ва Эрлинг Холанддан юқори.
Хусусан, Митрович Сербия терма жамоасида 76 та ўйинда 50-тўпини киритди. Бу Месси ва Роналдунинг ўз даврида терма жамоада қайд этган натижаларидан анча яхши кўрсаткич. Масалан, Мессига 50 та гол учун 107 та, Роналдуга 117 та учрашув керак бўлган.
Фикрлар