Роналду 19 йил ўтиб Европа Лигасида гол уришни уддалади

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби Европа лигаси гуруҳ босқичининг 2-турида “Шериф” жамоасига қарши ўйнаш учун Молдовага йўл олди. УEФА томонидан сиёсий сабабларга кўра Тирасполда ўйин ўтказиш тақиқланган, шу боис, беллашув пойтахт Кишиневда бўлиб ўтди.

Учрашувда инглизлар иккита гол уриб, ғалаба қозонишди. Биринчи голни Жейдон Санчо, иккинчи голни эса Криштиану Роналдунинг пенальтидан киритди.

Ажабланарлиси шундаки, бу Роналдунинг Европа Лигасидаги илк голи ҳисобланади ва у ушбу турнирда дебют учрашувидан 19 йил-у, 11 ой ва 27 кун ўтгач содир бўлди (аммо ўшанда бу мусобақа УEФА кубоги деб аталган).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!