Роналду 2013 йилги "Олтин тўп"ини сотиб юборди

"Ал-Насср" ҳужумчиси Криштиану Роналду 2013 йилда қўлга киритган "Олтин тўп"ини сотиб юборди.

Харидор Исроилнинг энг бой одами Идан Офер эди. Хабар қилинишича, харид нархи "ақл бовар қилмас" даражада. Савдо хайрия аукциони орқали амалга оширилган. Таклифнинг гарови 600 000 евро эди.

Миш-мишларга кўра, мукофотнинг нусхаси сотилган, уни португалиялик аввалроқ қилишни сўраган, асл нусхаси эса Мадейрадаги музейда сақланади. Пулларнинг барчаси оғир касалликдан азият чеккан болаларнинг тилакларини амалга ошириш йўлида болалар хайрия жамғармасига ўтказилган.

Эслатиб ўтамиз, Роналду 5 марта "Олтин тўп"ни қўлга киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!