Роналду: Адолатсизлик мени ҳеч қачон синдира олмайди
Ads

Мадриднинг “Реал” жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Испания арбитраж суди (TAD)нинг футболчига нисбатан 5 учрашувдан иборат дисквалификацияни ўз кучида қолдирди. Португалиялик юлдуз ушбу қарорга ўз муносабатини билдирди.

“Яна бир нотўғри қарор. Аммо адолатсизлик мени ҳеч қачон синдира олмайди. Мен аввалгидан ҳам кучлироқ бўлиб қайтаман. Мени қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат”, – деб ёзди Роналду “Твиттер”даги саҳифасига.

Эслатиб ўтамиз, 32 ёшли ҳужумчи Испания Суперкубогининг “Барселона”га қарши биринчи учрашувида (3:1) четлатилгани учун бош ҳакам Рикардо Бенгоэчеани туртиб юборган ва шу жазога лойиқ кўрилганди.

Иккита ўйинни ўтказиб юборган Роналду Ла Лига доирасида “Валенсия”, “Леванте” ва “Реал Сосьедад” клубларига қарши ўйинда майдонга туша олмайди.