Роналду "Ал-Ҳилол" мухлисларига: "Бу ерда Месси эмас, мен борман!"

Кеча Риёд кубоги доирасида бўлиб ўтган "Ал-Ҳилол" - "Ан-Наср" ўйинида Жесус шогирдлари 2:0 ҳисобида зафар қучди. Дастлаб, Савич ҳисобни очган бўлса, Ал-Довсари орадаги фарқни иккитага ошириб қўйди.

Беллашув мобайнида "Ал-Ҳилол" мухлислари Роналдунинг асабига тегишни эплай олди. Улар стадионда Криштиануга қарата "Месси, Месси", дея бақиришди. Яқинда 39 ёшга тўлган ҳужумчи эса бунга ўз муносабатини билдирди. 

"Бу ерда Месси эмас, мен борман!", - деди португалиялик юлдуз қўли билан эшитмаётганини кўрсатиб. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!