Роналду “Ал-Насср”га яқин дўстини олиб келмоқчи

Криштиану Роналду “Ал-Насср” таркибига келиб қўшилди. Ҳужумчи клубнинг келажакдаги трансферларига ҳам ўз таъсирини ўтказишни бошлади.

“Marca” нашри хабар беришича, Португалиялик футболчи янги клубига  Пепени келишини истайди. Саудия клуби ҳимоячини ўз таркибига қўшиб олишга ҳаракат қилади.

39 ёшли футболчининг “Порту” билан амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади.

Маълумот учун, Роналду ва Пепе узоқ йиллар давомида Португалия терма жамаоси шарафини ҳимоя қилиб келди. Бундан ташқари, улар 2009-2017 йиллар оралиғида “Реал” таркибида бирга ўйнаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!