Роналду “Ан-Наср” билан шартномани бекор қилмоқчи

"Ан-Наср"нинг португалиялик ҳужумчиси Криштиану Роналду клубдаги вазиятдан ҳафсаласи пир бўлди ва шартномани бекор қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда, деб ёзади The Touchline X ижтимоий тармоғида. Манбага кўра, Роналду "Ан-Наср"даги таъсири пасайганини, асосий қарорларни қабул қилишда унинг фикри аҳамиятга эга эмаслигини таъкидламоқда.

Аввалроқ, Криштиану Саудия клубида ўзини бахтсиз ҳис қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Роналду "Ан-Наср" сафида 2023 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Футболчининг клуб билан шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган.

Нуфузли "Трансфермаркт" интернет портали "Реал", "Манчестер Юнайтед", "Ювентус" ва "Спортинг" клубларида тўп сурган ҳужумчининг трансфер нархини 12 млн еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!