Роналду АПЛнинг бошқа клубига ўтиш учун маошини камайтиришга тайёр

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду "Челси"га ўтишга рози бўлиши мумкин.

Яқинда инглиз манбалари хабар қилганидек, январ ойида лондонликлар 37 ёшли португалияликни ўз сафига қўшиб олиш учун яна бир уриниб кўрмоқчи. Ҳужумчи нотўғри хатти-ҳаракатлари туфайли "қизил иблислар" бош мураббийи Эрик тен Хаг билан яхши муносабатда эмас, миш-мишларга кўра, клуб таклиф тушса, энг кўп маош олувчи футболчисини қўйиб юборишга тайёр.

Журналист Кевин Пальмернинг фикрича, Роналду "Челси"га ўтиш учун ҳозирги маошини камайтиришга тайёр. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!