Роналду аслида “Манчестер Сити”га отланган эди...
“Манчестер Юнайтед”нинг 37 ёшли ҳужумчиси Криштиану Роналду “Ювентус”дан “Манчестер Сити”га ўтишга яқин бўлганини тан олди.
Аслида “Манчестер Юнайтед”ни юрагим амри билан танлагандим. Лекин сэр Алекс Фергюсон кетганидан кейин клубда ҳеч қандай ўсиш бўлгани йўқ. Ҳеч нарса ўзгармаган. Албатта, Алекс Фергюсон клуб ўз номига муносиб бўлган йўлда эмаслигини ҳаммадан кўра яхшироқ билади.
“Манчестер Сити”га ўтиш варианти чиққанида сэр Алекс Фергюсон менга “Сен улар сафига қўшила олмайсан!”, деди. Мен эса унга “Хўп бўлади, хўжайин”, деб жавоб қайтардим, - деди Криштиану Роналду.
Маълум бўлишича, “Манчестер Юнайтед” раҳбарияти Роналдуга “шаҳарликлар”га нисбатан каттароқ маош ваъда қилган.
Фикрлар