Роналду:
Ads

Италиянинг "Ювентус" клуби етакчиси Криштиану Роналду ЕЧЛ чорак финал "Аякс"га қарши жавоб баҳсидан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда Италия нашрлари хабар берди.

- "Аякс" яхши жамоа. Улар қарши ҳужумда жуда ҳавфли. Лекин биз ўз уйимиздаги беллашувда ғалаба қозонишни ва қолаверса, финалда ўйнашни истаймиз, - деди португалиялик юлдуз.

Эслатиб ўтамиз, жамоаларнинг дастлабки қарама-қаршилигида 1:1 ҳисоби қайд этилганди. Энди 16 апрель куни Туринда ярим финал масаласи ҳал этилади.