Роналду бир томон, Магуайр бир тараф. “Манчестер Юнайтед” футболчилари бўлиниб кетди

“Манчестер Юнайтед” сардори Ҳарри Магуайр келаси мавсумда ўз ваколатидан айрилиши мумкин. Жамоа ичида сардорлик боғичини топшириш масаласи муҳокама қилинди.

Унга кўра, айрим ўйинчилар бу ваколат англиялик ҳимоячининг ўзида қолиши кераклигини таъкидлаган.

Бироқ, жамоа орасида сардорлик вазифасини дарвозабон Давид де Хеа, ярим ҳимоячи Бруну Фернандеш ва асосий юлдуз Криштиану Роналду бажаришини истаётганлар ҳам кўпчиликни ташкил қилади.

Маълумотларга қараганда, жамоага сардор танлашда янги бош мураббий Эрик тен Хагнинг қарори ҳал қилувчи бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!