Роналду: Биз Уругвайдан яхшироқ ўйнадик, лекин...
Ads

Португалия терма жамоаси етакчиси Криштиану Роналду кеча ЖЧ-2018нинг 1/8 финал босқичида Уругвайдан (2:1) учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Португалия терма жамоаси сардори эканлигимдан жудаям фахрланаман. Бу буюк жамоа. Мен жамоадошларим ва мураббийлар штаби билан ҳам ғурурланаман. Биз бугун Уругвайдан яхшироқ ўйнадик. Лекин афсуски ўйинда ким кўпроқ гол урса ўша ғолиб бўлади. Рақибни ғалаба билан табриклаймиз. Аммо биз турнирни бошимизни баланд кўтарган ҳолда тарк этяпмиз”, - дейди Роналду.