Роналду бизнинг келажагимиз!

“Ювентус” спорт директори Фаюио Паратичи жамоа ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг ёзда клубдан кетиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

- Криштиану – бизнинг келажагимиз. Мен бунга аминман. Бизга таркибимизда шундай чемпион тўп сураётгани катта шараф, - деди Фабио Паратичи.

Турин суперклуби Европа Чемпионлар лигасини эрта тарк этганидан кейин раҳбарият йилига 31 миллион евро маош олаётган португалиялик тўпурарни ёзда сотиб юбориши ҳақида турли хабардар тарқатилмоқа. Жумладан, Роналду “Реал”га қайтишга рози экани тўғрисида ғам маълумотлар кўзга ташлана бошлади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)