Роналду бу тур ҳам ўзини кўрсата оладими? Ёхуд
Ads

Бугун Италия А Сериясида 5-тур учрашувлари давом эттирилади. Жумладан, шу куни амалдаги чемпион “Ювентус” сафарда “Фрозиноне” меҳмони бўлади.

Учрашувга оид қизиқарли фактлар:

- “Фрозиноне” шу кунга қадар “Ювентус” устидан ғалаба қозонмаган.

- “Ювентус” сафарда ўтказилган сўнгги 10та ўйиндан бор йўғи 1тасида мағлуб бўлишган.

- “Ювентус” “Фрозиноне”га қарши ўтказилган сўнгги 4та ўйиндан 3тасида ғалаба қозонган. Бироқ, ушбу учрашувларда 2тадан ортиқ тўп фарқи бўлмаган.

"Фрозиноне" - "Ювентус"

Стадион: "Бенито Стирпе" (Фрозиноне, Италия)

Бошланиш вақти: 23:30

Арбитр:  Пьеро Жакомелли (Триест, Италия)

"Фрозиноне": Спортьелло - Молинаро, Капуано, Бригенти, Саламон, Зампано - Майелло, Кассата, Чибса - Перица, Чано.

"Ювентус": Щесны - Сандро, Челлини, Бонуччи, Кансело - Матюиди, Пьянич, Хедира - Роналду, Манжукич, Бернадески.