Роналду дарвозага зарба бериш бўйича Холандни ортда қолдирди

“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналду АПЛда энг кўп дарвозага зарба йўллаган футболчи деб топилди.

37 ёшли португалиялик футболчи Премьер лигада 6 та ўйинда ҳаракат қилиб, атиги бир баҳсда асосий таркибда марта майдонга тушган ва шу кунгача бирорта ҳам гол ура олмади. Бироқ уринишлар кўп бўлди: ҳужумчи 90 дақиқа ичида ўртача ҳисобда деярли олти марта дарвоза томон зарба йўллаган - чемпионатдаги энг кўп. Иккинчи ўринда Родриго бўлиб, у бир ўйинда 4,8 марта зарба берган ҳолда иккинчи ўринда (тўртта гол урган). Мусобақа тўпурарии Эрлинг Холанд бор-йўғи 4,2 та зарба йўллаган, бироқ норвегиялик форвард ҳисобида 11 та гол бор.

Криштиану Роналду Европа Лигасидаги жорий мавсумдаги ягона голини “Шериф”га қарши ўйинда пенальтидан киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!