Роналду: Дўстим, бу оёқлар бир миллиард евро туради

Ярим ҳимоячи Уэстон Маккени ҳужумчи Криштиану Роналдунинг оёқлари ҳақида гапириб берди. 

Улар 2021 йилга қадар "Ювентус"да бирга тўп тепган. 

"У массаж олаётганди ва мен унинг ёнидан ўтиб кетаётгандим ва унинг оёқларига кўзим тушиб қолди.

Маккени: "Худойим, оёқларингиз даҳшатли кўринишда"! 

Роналду: "Дўстим, бу оёқлар бир миллиард евро туради".

Маккени: "Тўғри айтдингиз, сизни ҳурмат қиламан"

Қайд этиш лозим, 37 ёшли форвард айни вақтда "Ан-Наср" шарафини ҳимоя қилади. АҚШлик хавбек эса "Лидс" сафида ижара асосида тўп тепмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!