Роналду: Эчки соқол менга омад келтиряпти

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду журналистларнинг нима сабаб у эчки соқол қўйиб юргани ҳақидаги саволига жавоб берди.

“Бу бизнинг Куарежманинг ҳазили. Испанияга қарши баҳсдан олдин биз саунада бўлдик ва мен у ерда соқол олишни бошладим. Кейин ҳамманинг олдида агар Испанияга қарши баҳсда гол урсам ушбу эчки соқолни мундиал охиригача қўйиб юраман деб айтдим.

Ваҳолангки, мен ўша учрашувда ҳам, кейинги ўйинда ҳам гол урдим. Бу соқол менга омад келтирмоқда. Шу боис мен уни қолдираман”, - дейди 33 ёшли футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Испания (3та) ва Марокаш (1та) терма жамоалари дарвозасига 4та гол урган Роналду ҳозирча ЖЧ-2018 тўпурари бўлиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!