Асосий мазмунга ўтиш

Роналду энг зўр ўйинчи совринини бошқа футболчига бериб юборди

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Унга бунақа совринчалар керак эмас

Саудия Арабистони чемпионати доирасидаги навбатдаги учрашувда "Ан-Наср" клуби форварди Криштиану Роналду ўйиннинг энг яхши футболчиси совринини жамоадошига топширди. Бу ҳақда мусобақа матбуот хизмати маълум қилди.

Аввалроқ хабар қилинганидек, Роналду голи "Ан-Наср"га муҳим ғалабани таъминлади. Учрашув "Ал-Файсали"га қарши ўтди ва 3:1 ҳисобида риёдликлар фойдасига якунланди. Португалиялик юлдуз расман ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилган бўлса-да, соврини жамоа ҳужумчиси Абдулла Ал-Ҳамданга берди. У беллашувда ҳисобни очган гол муаллифи бўлган.

"Ан-Наср"нинг навбатдаги учрашуви 26 октябрга белгиланган. Жамоа Осиё чемпионлар лигаси умумий босқичи учинчи тури доирасида БАА клуби "Ал-Васл"ни ўз майдонида қабул қилади.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ