Роналду эртаги тугади (ми?). МЮ португалияликка нарх белгилади
"Манчестер Юнайтед" қишки трансфер ойнасида ҳужумчи Криштиану Роналдуни 11 миллион еврога сотишга тайёр, деб ёзди "Daily Star" нашри.
Аввалроқ, "Интер Майами" футболчини сотиб олишга қизиқаётгани ва португалияликга мавсум учун 34 миллион евро тўлашга тайёрлиги ҳақида хабар берилганди.
ОАВ Роналду "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқчи, бироқ Европанинг бирорта клуби футболчига фойдали таклиф билан чиқишга тайёр эмаслиги ҳақида ёзмоқда.
37 ёшли португалиялик футболчи 2021 йилнинг августида "Манчестер Юнайтед"га ўтган эди. У жорий мавсумда “қизил иблислар” сафида 9 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига битта гол ва битта голли узатмани ёздириб қўйди.
Фикрлар