Роналду Европа Чемпионлар лигасида қайси жамоа ғолиб чиқишини айтди

“Ан-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду жорий мавсумда Европа Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш учун қайси жамоаларнинг имконияти кўплигини айтди.

- “Манчестер Сити”да яна бош совринни қўлга киритиш имконияти катта. Яна қайси жамоаларни фаворитлар қаторига қўшиш мумкин? “Манчестер Сити”дан ташқари “Реал” ҳамда “Бавария”нинг имкониятлари етарли, – деди Криштиану Роналду.

Маълумкм, Европа Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби “Манчестер Сити” жамоаси ҳисобланади. Хосеп Гвардиола шогирдлари ўтган мавсумда требль қайд этган.

Бу гал “шаҳарликлар” нимчорак финалда Даниянинг Копенгаген жамоаси билан куч синашади. Роналду ишонаётган клублардан “Реал” Германиянинг “Лейпциг”, “Бавария” эса Италиянинг “Лацио” жамоаси қаршилигини синдириши талаб этилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!