Роналду Европанинг гранд клубларидан таклиф кутмоқда
Журналист Фабрицио Романонинг хабар беришича, "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду январь ойида Европани тарк этмоқчи эмас.
Аввалроқ, португалиялик форвард хизматига Саудия Арабистони ва МЛС клубларидан таклифлар борлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди. Роналду бу таклифларни кўриб ҳам чиқмоқчи эмас. Криштиану фаолиятини Европанинг гранд жамоаларида давом эттирмоқчи.
Манчестерликлар бош мураббийи Тен Ҳаг футболчи шартномасининг сўнггига қадар "қизил иблислар" сафида қолишига қарши эмасилигини айтганди.
Эслатиб ўтами, 37 ёшли ҳужумчи жорий мавсум 12 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва битта голга ҳаммуаллифлик қилган.
Фикрлар