Роналду фаолиятида ҳали бунақаси бўлмаган

  • 17 август, 2022, 09:22
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналду узоқ йиллик фаолияти давомида ҳали бунақа паст кўрсаткичларни қайд этмаган, деб маълумот бермоқда OptaJose компанияси.

Португалиялик юлдуз шу пайтга қадар ҳеч қачон кетма-кет учта учрашувда мағлубият аламини тотиб кўрмаган экан. “Манчестер Юнайтед” ўтган мавсумнинг сўнгги ўйинида “Брайтон”га 0:4 ҳисобида мағлуб бўлганди.

Роналду жамоаси янги чемпионатнинг илк турида яна “Брайтон”га рўбарў келиб, 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Иккинчи турда “Брентфорд” Роналду етакчилигидаги номдор рақиби дарвозасини жавобсиз тўрт бор ишғол қилди.

“Манчестер Юнайтед” учинчи тур олдидан мусобақа жадвалининг сўнгги поғонасини банд қилиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!