Роналду: "Ҳамма мени бир марта тишлаб кўргиси келади"
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду Пирс Морган билан бўлган суҳбатда ижтимоий тармоқдаги обуначилари ҳақида фикр билдирди.
"Мен бундан ғурурланаман. Бу мен учун кўп нарсани англатади. Бунда менимча ташқи кўринишим ҳам катта рол ўйнайди. Шунингдек мен харизмаси юқори бўлган инсонман.
Баъзан ўзимдан нима учун айнан мен биринчи рақамлиман деб сўрайман. Биласанми, Пирс, мен иштаҳа очадиган мевага ўхшайман. Ҳамма мени бир марта тишлаб кўргиси келади. Aйнан қандай мева десак бўларкан, менимча қулупнайдек", - деди португалиялик юлдуз.
Маълумот учун, Криштиану "Инстаграм"да 497 миллион обуначига эга ҳисобланади.
Фикрлар