Роналду: Ҳаммаси тугади!
“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ сардори Рио Фердинанд премьер-лиганинг 14-турида “Вест Хэм”га қарши учрашув олдидан Криштиану Роналду ва Гари Невилл ўртасида юз берган вазиятни изоҳлади.
Маълумки, 37 ёшли португалиялик юлдуз ўзи билан олти йил бирга ўйнаган Гари Невилл билан сўрашмаган эди. Бунга ҳозир эксперт бўлиб фаолият юритаётган собиқ ҳимоячининг Роналдуни танқид қилгани сабаб бўлди.
- Энди Невилл Роналдуга қўнғироқ қилса ҳам, Криштиану жавоб қайтармайди. Роналдуни яхши билганим учун ҳаммаси тамом бўлганини айтишим мумкин. Гап оғзингдан чиқиб бўлди, нима ўйлаётган бўлсанг шуни гапирдинг.
Мен Роналду ўрнида бўлганимда бошқача йўл тутардим. Невиллни қўлини сиқиб, “Сен жуда кўп гапиряпсан, - дер эдим.
Кўпчилик Роналду бундай қилмаслиги керак эди, деяпти. Лекин ҳеч бир футболчи уни мутахассис танқид қилишини қабул қилолмайди. Роналду Невиллни “Манчестер Юнайтед”даги энг тажрибали ўйинчилардан бири сифатида қаттиқ ҳурмат қиларди, - деди Рио Фердинанд.
Фикрлар