Роналду ҳеч бўлмаса захира ўриндиғига қайтмоқчи

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду бош мураббий Эрик Тен Ҳаг билан суҳбатлашиб олди, дея ёзмоқда AS нашри.

Манбанинг маъум қилишча, португалиялик юлдуз мураббийдан узр сўраган. Роналду ўзини таркибга қайтариш кераклигини айтган. Умумий гуруҳдан алоҳида машғулотлар жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўришга ҳалақит беришидан кўрқмоқда. 

Ҳозирча нидерландиялик мутахассис бир қарорга келмади. Аввалроқ, Криштиану Европа Лигаси доирасидаги "Шериф"га қарши ўйинда сафга қайтиши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!