Роналду жорий мавсум АПЛдаги дебют голини қачон киритиши мумкинлиги тахмин қилинди
Англия терма жамоаси ва “Манчестер Юнайтед”нинг собиқ ҳужумчиси Поль Скоулз “қизил иблислар” ҳужумчиси Криштиану Роналду “Эвертон” дарвозасига гол уришига ишонмоқда.
“Роналдуга Европа лигаси ўйинида омад кулиб боқмади, аммо бу ёмон серия бир кун келиб тугаши керак. Агар Криштиануда "Эвертон"га қарши ўйинда имконият бўлса, у албатта бундан фойдаланади", - дея Скоулзнинг сўзларини келтирди "Eurosport" нашри.
Ўйин бугун, 9 октябрь куни Ливерпулда бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан 23:00 да бошланади. Маълумот ўрнида, Премьер лиганинг жорий мавсумида Роналду 6 та ўйин ўтказиб, гол ура олмади.
Фикрлар