Роналду катта рекорд ўрнатди

  • 18 май, 2024, 09:21
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Ан-Наср” юлдузи Криштиану Роналду Саудия Арабистони футболи таризига ўз номини муҳрлаб қўйди.

39 ёшли форвард Профессионал лиганинг 32-турида “Ал-Ҳилол” қарши ўтказилган учрашувда ассист қайд этди. Учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан тугади.

Бу португалиялик юлдузнинг жорий чемпионатдаги 44-самарали ҳаракати сифатида қайд этилди. Роналду мавсумдаги голлари сонини 33 тага, ассистларини 11 тага етказиб олди. Бу янги рекорд ҳисобланади.

Аввалги кўрсаткич Абдураззоқ Ҳамдаллага тегишли бўлиб, бу ўйинчи 2018-2019 йилги мавсумда гол+пас тизимида жами 43 очко тўплаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!