Роналду катта зиён кўрди

Криштиану Роналдунинг “Ювентус”дан кетишига асосий сабаблардан бири Турин клуби унинг шартномасида белгиланган бир мавсум учун 31 миллион евролик маошни тўлашга қийналгани бўлди.

“Манчестер Юнайтед” эса футболчининг маошини пасайтирганига қарамай, унга бонуслар эвазига “Ювентус”дагидан кўпроқ пул ишлаш имконини тақдим этганди.

Маълум бўлишича, Роналду бонусларнинг асосий қисмини Чемпионлар лигасидаги натижалар ортидан қўлга киритиши белгиланган экан. Яъни, жамоа қитъанинг энг нуфузли турнирида қанча юқориласа португалиялик тўпурарнинг даромади ҳам шунга яраша ошиб бориши керак бўлган.

Афсуски, “Манчестер Юнайтед” нимчорак финал босқичида “Атлетико” қаршилиги енголмади ва халқаро миқёсдаги юришини тўхтатди. Ҳозирча, Роналду умумий ҳисобда 5 миллион евро бонусдан қуруқ қолди. У жамоаси Чемпионлар лигаси финалига чиқса, қўшимча 2,5, Англия чемпиони бўлса, 1,5 миллион ва келаси мавсум Чемпионлар лигасига йўлланма олса, яна бир миллион евро мукофот олиши келишилганди.

Роналду энди жамоаси кучли тўртликка кирса ва “Юнайтед” футболчилари орасида тўпурарликни сақлаб қолсагина қўшимча бонусларга эга бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!