Роналду кечаги ғалабадан кейин нималар деди?

“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналду Европа лигаси гуруҳ босқичининг 2-тури доирасидаги “Шериф” устидан қозонилган ғалаба (2:0) ҳақида фикр билдирди.

Кишиневдаги "Зимбру" стадионида бўлиб ўтган учрашувда 37 ёшли португалиялик пенальтини аниқ амалга ошириб, жорий мавсумдаги илк голини урди.

“Гол ва жамоага ғалаба қозонишда ёрдам берганимдан хурсандман! Учта муҳим очко! Ажойиб ўйин, йигитлар!”, - деб ёзди Роналду твиттер саҳифасида. 

Шунингдек, тирасполликлар билан ўйиндаги гол ҳужумчи учун Европа лигасидаги биринчи, фаолиятидаги 699-гол бўлди.

Европа Лигаси гуруҳ босқичининг 2-туридан сўнг “Манчестер Юнайтед” 3 очко жамғариб, “Е” гуруҳи турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда.“Шериф” эса 3 очко билан 3-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!