"Роналду келиб, жамоа ДНКсини йўқотди!"
"Парма" клуби шарафини ҳимоя қилаётган тажрибали дарвозабон Жанлуижи Буффон собиқ жамоадоши Криштиану Роналду ҳақида фикр билдирди.
"У келган илк мавсумда "Ювентус"да Чемпионлар лигасини ютиш имконияти юзага келган эди. Ўшанда мен ПСЖ таркибида ўйнардим ва жамоада нималар содир бўлганини билмайман.
Қайтганимдан сўнг биз Криштиану билан бирга кўп вақт ўтказди, яхши ўйнадик. Аммо "Ювентус" ДНКсини йўқотиб бўлганди. Унгача биз финалларга чиққанмиз, чунки тажрибамиз бор эди. Биз яхлит жамоа эдик, асосий таркиб учун рақобат ҳам жуда юқори эди",-дея ўз фикрларини билдирди тажрибали футболчи.
Маълумот ўрнида, Роналду 3 йиллик фаолиятидан кейин Туриндан Манчестерга кўчиб ўтди.
Фикрлар