Роналду келса, жамоадан кетаман
"Спортинг" бош мураббийи Рубен Аморим "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси, Лиссабон клуби тарбияланувчиси Криштиану Роналдуни ўз жамоасида кўришни истамаяпти.
Аввалроқ, 37 ёшли португалиялик учун давогарлардан бири "Спортинг" эканлиги ҳақида хабар берилганди.
“The Times” нашрининг ёзишича, агар клуб Роналдуни сотиб олишга қарор қилса, Аморим жамоа бош мураббийлигидан кетишга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, Аморим ва Роналду Португалия терма жамоасида бирга ўйнаган.
Фикрлар